АҚШнинг Перленд шаҳридаги (Техас штати) мактаб муаллимаси 6 ёшли мусулмон ўқувчи сабаб полицияни чақирди ва уни «террорчи» деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
Ўқувчи Муҳаммад Сулаймоннинг отасига кўра, бола Даун синдромига мубтало — ақлий жиҳатдан оқсайди, гапиролмайди ва доимий эътиборга муҳтож.
Fox 26 телеканалининг билдиришича, аёл полицияни чақириб, ўқувчи гўёки «бум» деганини етказган.
«Бу ёлғон, у умуман гапирмайди. Ўқитувчи уни ‘террорчи’ деб атади. Бу ғирт аҳмоқлик, таҳқирлашдан бўлак нарса эмас», — деди боланинг отаси.
Муаллиманинг арзи текширувга сабаб бўлди. Перленд полицияси мазкур баҳсга аралашишни зарур деб ҳисобламади, бироқ ҳали иш ёпилгани йўқ.
Изоҳ (0)