Финляндиянинг номи ошкор этилмаган икки фуқароси миллий лотереяда рекорд миқдордаги жекпотни ютиб олди. Бу ҳақда лотерея ташкилотчиси — Veikkaus давлат компанияси маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости» .
«Финляндия учун жекпотнинг рекорд суммаси — 14,4 миллион еврони икки киши ўзаро бўлишиб олади. 3, 4, 17, 28, 31, 37, 39 ютуқли рақамлар бўлди», — дейилади хабарда.
Миллий лотереядаги олдинги рекорд ютуқ ёзда қайд этилган, ўшанда 14,2 миллион евро 50 нафар ғолиб ўртасида тақсимланганди.
Изоҳ (0)