Криптовалютага инвестиция киритиб бойиб кетган илк миллиардерлар эгизак ака-укалар Кэмерон ва Тейлор Уинклвосслар бўлди. Бу ҳақда, Telegraph нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, Уинклвосслар 2013 йили жаҳон биткоин захираларининг 1 фоизини 11 миллион долларга сотиб олган эди. Ўша пайти бир биткоин 120 долларга баҳоланаётган эди.
Уинклвосслар ўз инвестициялари узоқ муддатли эканлигини таъкидлаб, шу пайтга қадар криптовалютани сотмай келди.
Изоҳ (0)