Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва ҳукуматнинг янги аъзоларини тайинлади. Бу ҳақда 30 ноябрь, пайшанба куни ЗБC давлат телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бунгача киберхавфсизлик ва таҳдидни аниқлаш вазири лавозимини эгаллаган Патрик Чинамаса Молия ва иқтисодий тараққиёт вазири бўлди. Генерал Сибусисо Мойо ташқи сиёсат бошқармаси раҳбарлигига тайинланди. Собиқ макроиқтисодий режалаштириш ва инвестицияларни ривожлантириш вазири Симбараше Мумбенгегви эндиликда президент вазифалари ва ҳукумат дастурлари мониторинги бўйича вазир лавозимини эгаллайди.
Собиқ президент Роберте Мугабе даврида давлат хавфсизлиги бошқармаси вазири бўлган Кембо Мохади Мудофаа вазирлигининг янги вазири бўлди.
Телеканал сайтида чоп этилган рўйхатда маҳкаманинг янги 22 вазири, шунингдек, олти ўринбосар ва алоҳида провинциялар бўйича 11 нафар вазир бор.
Изоҳ (0)