Лос-Анжелесдаги автосалонда Mazda 6 седанининг янги авлоди тақдим этилди. Янги автомобилнинг кузови ва ёритгичларида ўзгаришлар қилинган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Автомобилнинг ички қисмида ўзгаришлар қилинган. Хусусан, салонда марказий консол, ҳавони назорат қилиш блоки ва иккита сенсорли экран ўрнатилган.
Машинанинг двигатели 2,5 литрли бўлиб, 192 от кучига эга. Шунингдек, турбодвигателли 230 ва 253 от кучига эга кўринишлари ҳам мавжуд.
Автомобилнинг АҚШдаги савдоси 2018 йилда бошланади. Унинг бошқа бозорларга чиқарилиш вақти ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)