Geely концерни ва унга тегишли Volvo компанияси томонидан асос солинган Lynk&Co компанияси ўзининг илк модели — 01 кроссоверининг расмий савдосини бошлади, дея хабар бермоқда Аutо Mail.Ru.
Дастлаб автомобилни марканинг интернет-дўконида буюртма қилиш мумкин эди, энди эса илк машиналар дилерларга етказиб берила бошлади. Кроссовернинг нархи 170 минг юан (тахминан 25 800 доллар)дан бошланади.
Lynk&Co ишонтиришича, онлайн-савдолар бутун автомобиль бозори бўйича рекорд ўрнатишига оз қолган. Компания маълумотларига кўра, 137 сония ёхуд 2 дақиқа-ю 17 сонияда 01 моделининг 6000 та нусхаси учун буюртмалар олинган.
Lynk&Co 01 кроссовери бир йил аввал намойиш этилган эди. Компаниянинг ўзи ҳам яқинда — 2016 йилда ташкил этилган. Янги марка учун устувор бозор Хитойдир. Аммо савдолар географияси кейинчалик Америка ва Европагача кенгайиши ҳам тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)