Toyota, Lexus ва Hyundai Россияда жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида энг кўп ўғирланган автомобиллар бўлди. Маҳаллий суғуртачилар ўртасида ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «РИА Новости».
Сўровга кўра, энг кўп ўғирланадиган машиналар рўйхатидан Land Rover, Lada, «УАЗ» ва Kia русумлари ҳам ўрин олди.
Шунингдек, айрим суғурта компаниялари автобил ўғриларининг Ford, Mercedes, BMW ва Audi маркаларига қизиқишини ҳам қайд этди.
Суғуртачилар Москва ва Санкт-Петербургни машина олиб қочиш нуқтаи назаридан муаммоли минтақалар сифатида тилга олди. Улар сафига Екатеринбург ва Новосибирскни ҳам қўшиш мумкинлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)