«Шимолий Американинг йил автомобили» танловининг ташкилотчилари финалга йўл олган автомобиллар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда танловнинг расмий сайтига асосланиб, «Мотор» хабар берди.
Рўйхатдан 9 та модель ўрин олган бўлиб, уларнинг бирортаси немис автомобилсозлари томонидан ишлаб чиқарилган эмас. Audi, BMW, Porsche ва Volkswagen каби дунёга машҳур компанияларнинг моделлари финалга қадар етиб кела олмади.
Ғолиблар учта йўналиш бўйича танлаб олинади: «Энг яхши енгил автомобиль», «Энг яхши кроссовер ва минивэн», шунингдек, «Энг яхши пикап ва йўлтанламас». Финалга йўл олган моделларнинг суратлари:
«Энг яхши енгил автомобиль» йўналиши бўйича
Honda AccordKia Stinger
Toyota Camry
«Энг яхши кроссовер ва минивэн»
Alfa Romeo StelvioHonda Odyssey
Volvo XC60
«Энг яхши пикап ва йўлтанламас»
Chevrolet Colorado ZR2Ford Expedition
Lincoln Navigator
Изоҳ (0)