Оқ уй ва Марказий разведка бошқармаси Америка разведка муассасаси собиқ ходимларига хусусий компаниялар логотипи остида чет элда махфий разведка операцияларини олиб бориш, шунингдек, АҚШ ёки бошқа мамлакатдаги террорчиликда гумонланувчиларни қўлга олиб, махфий тарзда олиб келиш учун рухсат берди, деб ёзади BuzzFeed.
Таклифлардан бири Amyntor Group хусусий компанияси билан махфий разведка тармоғини ташкил қилиш учун кўп миллионли шартномани кўзда тутади. Унда Эронга қарши, Ироқда ва Афғонистонда операциялар ўтказган махсус хизматлар собиқ фахрийлари ишлайди.
Собиқ ходимлар ва хусусий фирмаларни жалб қилиш сабаблари сифатида МРБдаги ҳаддан ташқари қоғозбозлик ва ходимларнинг Дональд Трампга нисбатан салбий фикрда эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)