Япония императори Акихито 2019 йил 30 апрелда тахтни валиаҳдга топширади, 1 майдан янги императорнинг бошқарув даври бошланади. Император оиласи бўйича ишлар комиссияси йиғилишида шундай қарор қабул қилинди, дея хабар беради «РИА Новости».
Мазкур комиссияга император оиласи ва ҳокимиятнинг барча тармоқлари вакиллари кирди. Комиссияни Япония бош вазири Синдзо Абэ бошқарди. Унинг йиғилиши 25 йил мобайнида биринчи бор ўтказилди.
Ўтган йил августида император миллатга телемурожаатида кекса ёши (Акихито 84 ёшда) сабабли мажбуриятларини бажариш қийинчилик туғдираётгани ва тахтни валиаҳдга топшириш ниятида эканлигини билдирганди.
Императорнинг тахтдан воз кечиши мамлакат тарихида 200 йил давомида илк бор юз беради. Тахтни Акихитонинг катта ўғли шаҳзода Нарухито эгаллайди.
Изоҳ (0)