Жорий йил энг иссиқ йиллар қаторидан ўрин олади. Бу ҳақда Россия гидрометеология маркази директори Роман Вильфанд маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Охирги 9 ой мобайнида 2017 йил энг иссиқ йиллар сафида учинчи ўринда бўлиб турибди. 2016 йил сайёрамиздаги энг ҳароратли йил бўлганди. 2015 йил эса иккинчи ўринда», — деди Вильфанд.
Россия гидрометеология маркази директорига кўра, «бундай тенденция глобал исиш фараз эмас, аниқ-тиниқ факт» эканлигидан далолат бермоқда.
Изоҳ (0)