АҚШ президенти Дональд Трамп 30 ноябрь, пайшанба куни илк бор давлат раҳбари тариқасида Оқ уй олдидаги мамлакат бош арчаси чироқларини ёқди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Тантанали маросимда унинг рафиқаси Мелания Трамп ҳам иштирок этди.
Трамп барча америкаликларни Рождество ва Янги йил билан табриклади, байрамлар кўнгилдагидек ўтишини тилади.
Бу АҚШ асосий арчасида чироқлар ёқилишига бағишланган 95-маросим эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)