1—2 декабрь кунлари «Қамчиқ» довонининг А-373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлида вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Туман тушади, йўлнинг кўриниш чегараси 50—100 метрни ташкил қилади. Шамол тезлиги сониясига 17—22 метргача кучаяди, йўлда қор уюмлари тўпланиши мумкин.
2—3 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кескин пасаяди, кечаси 12—17 даража, кундузи 7—12 даражагача совуқни ташкил этади.
Изоҳ (0)