Mirzo Ulugbek Innovation Center ахборот технологиялари ишланмаларини қўллаб-қувватлаш ва жорий этиш инновацион марказида кадрлар ўзгариши рўй берди, деб хабар беради марказнинг расмий сайти.
Марказга янги директор этиб бунга қадар Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг «Компьютерлаштириш ва Геоинформатика технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» директори бўлиб ишлаган Фарҳод Ибрагимов тайинланди.
Янги раҳбарни марказ коллективига 30 ноябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров таништирди.
Янги директорнинг олдига қўйилган асосий вазифалардан бири — Ахборот технологиялар соҳасини ишбилармонлик муҳитини яхшилаш орқали ривожлантириш, шунингдек IT-индустрия экспортини оширишдан иборат.
Инновацион марказга бунга қадар директорлик қилган Хуршид Султонов Mirzo Ulugbek Innovation Center марказида ишлашни давом этади. У марказнинг ўқув муассасалари билан ҳамкорлигига жавобгар бўлади.
Изоҳ (0)