Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Хитой бош вазири Ли Кэцян билан учрашди. Учрашув ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 16-мажлиси доирасида бўлиб ўтди, деб хабар берди UzReport.
Абдулла Арипов Хитой Ўзбекистон учун муҳим ҳамкор эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон давлатлараро муносабатларни ҳар томонлама рағбатлантиришга кўмаклашиш мақсадида Хитой билан биргаликда гидроэнергетика ва транспорт объектлари соҳасини ривожлантиришда ҳамкорликни кучайтиришга тайёр.
Ўзбекистон ШҲТни ривожлантиришда Хитойнинг фаол ролини юқори баҳолайди ва ташкилот доирасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни истайди.
Ли Кэцян эса ўз навбатида Хитой ва Ўзбекистон ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлаётган дўстона давлатлар эканлигини маълум қилди. У жорий йилнинг май ойида Хитой раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувини эслатиб ўтди. Мамлакатлар раҳбарлари кенг кўламли шериклик муносабатларини янада ривожлантиришга келишиб олган эди.
Шу билан бирга, Ли Кэцян Хитой келажакда ШҲТ доирасида Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамлашни хоҳлашини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)