Xiaomi компанияси 10 декабрь куни Redmi линейкасидаги ўзининг биринчи ромсиз арзон смартфонини тақдим этишни режалаштирмоқда, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Шу пайтгача Xiaomi кичик ром ва 18:9 нисбатли томонларни кўзда тутувчи трендга мувофиқ келувчи арзон смартфон моделини тақдим этмаган эди. Бундай арзон смартфоннинг биринчиси Xiaomi Redmi 5 бўладиган кўринади.
Смартфон Redmi линейкасидаги аввалги қурилмалар услубида ишланган металл корпусга эга бўлади. Бармоқ изи сканери орқа томонга, асосий камера тагига ўрнатилади. Дисплей остида сенсорли клавишлар бўлмайди — улар учун жой йўқ.
Redmi 5 да камера оддий, битталик бўлади. Асосий камера 12, олд камера 5 мегапикселли бўлади.
Шунингдек, қурилмага 5,7 дюймли 1440×720 пикселли дисплей, Snapdragon 625/626 процессори, 4 Гб тезкор ва 64 Гб доимий хотира, 3300 мА/соат сиғимли аккумулятор ўрнатилган. Смартфон Android 7.1 Nougat операцион тизимида ишлайди.
Redmi 5 1399 юань (тахминан 211 доллар) нархда сотувга чиқади.
Изоҳ (0)