Тайваннинг HTC компанияси бировнинг фотосуратидан фойдаланиб, янги U11 смартфонини реклама қилишдан тоймади, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. Профессионал фотоаппаратда олинган кадрларни смартфонда олинган суратлар деб таништиришди.
HTC Russia ўз Twitter’ида U11 камерасини мақтаб, кўлнинг тасвиридан иборат фотосуратни илова қилди. У, гўёки ушбу смартфондан олинган сурат эди.
Аммо сурат оммабоп фотобанкдан олинган бўлиб чиқди. Ва у шу йилнинг апрелида Canon EОS 6D профессионал фотоаппарати ёрдамида туширилган. Фойдаланувчилардан бири буни фош қилгач, HTC Russia тезгина постини ўчириб ташлади.
Шунга ўхшаш ҳолат бундан олдин ҳам кузатилган эди. Компания 23 ноябрь куни худди шу U11 смартфонида олинган дея россиялик фотосуратчи Анастасия Борзова 2015 йилда туширган суратни намойиш этганди. Шов-шувга сабаб бўлган ўша постни ҳам ўчириб ташлашганди.
Изоҳ (0)