Жанубий Кореядаги Sooam BRF лабораториясида клонлаштирилган икки ит Россиянинг Ёқутистон республикасидаги кинологик бўлинмада хизматга киришди ва мураккаб иқлим шароитларига муваффақиятли мослашмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Ўтган йилнинг январь ойида Sooam Biotech Research Foundation институти ходимлари Россия ҳарбий-тарихий жамиятининг Ёқутистон ҳудудий бўлинмаси кинологларига учта клонлаштирилган зотдор хизмат итларини етказиб берган эди.
Жамият раиси Валерий Чугунов ноябрь ойида Ёқутистон ҳудудий бўлинмасига Жек ва Том лақабли икки итни берган.
Бугунги кунда улар Россиядаги ягона клонлаштирилган итлар ҳисобланади.
«Итларнинг мураккаб иқлим шароитларига бирдан мослашиб кетмаслиги тахмин қилинган эди. Бироқ жониворлар уч ҳафта давом этган машғулотлар давомида ажойиб натижалар кўрсатди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)