Россиянинг «НТВ» телеканалида суратга олиш жараёнлари Ўзбекистонда кечган «Пора в отпуск» номли кўрсатув эфирга узатилди. Кўрсатув Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ишланган, деб хабар берди «Kommersant.uz».
Шоу қаҳрамонлари — айрим сабабларга кўра таътилга отланган оила. Бутун таътил давомида қаҳрамонларни турли сюрпризлар кутиб қолади. Улар таътилни қаерда ўтказишлари борасида фақатгина аэропортда хабар топади.
Шундай қилиб россиялик оила Бухорода шарқ бозори, палов тайёрлашда керак бўладиган маҳсулотларнинг сири билан танишди, Хивада эса миллий ўйинларда иштирок этди. Орол денгизида чўмилди, от ва туялар устида сайр қилиб, ўтовларда тунаб кўрди.
Изоҳ (0)