30 ноябрь куни Россия Федерацияси президентининг хорижий мамлакатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича бошқармаси бошлиғи Владимир Чернов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Ташрифдан мақсад Ташкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон ва Россия: 25 йиллик стратегик шериклик» номли тарихий-ҳужжатли кўргазманинг очилиш маросимида ва «Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги 25 йиллик ҳамкорликнинг асосий босқичлари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этишдан иборат.
Шунингдек, Россия президент идораси ходимлари, Россия Фанлар академияси, Федерал архив агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва қатор олий ўқув юртлари вакилларидан иборат делегация Самарқандга ҳам ташриф буюради.
Изоҳ (0)