Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Ойбек Тожиддинов тайинланди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Ойбек Тожиддинов бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Вазирлар Кенгаши раисининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Маҳмуд Содиқов яқинда Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири лавозимига қайтган эди.
Изоҳ (0)