Душанбеда «Ўзтрейд Тожикистон» савдо уйи базасида «Ўзтрейд» компаниясининг шоуруми очилди, деб ёзади «Газета.uz». У ерда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кенг турдаги маҳсулотлар кўргазмага қўйилган.
Маҳсулотлар қаторидан тайёр тўқимачилик буюмлари, сантехника маҳсулотлари, гипсдан ясалган буюмлар, бўёқ ва эмульсиялар, ПВX қувурлар, пол плинтуслари ва бошқалар ўрин олган.
Бугунги кунгача «Ўзтрейд» томонидан тайёр маҳсулотларни савдо уйига етказиб бериш бўйича 2,6 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоланган.
Изоҳ (0)