АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон яқин бир неча ҳафта ичида истеъфога чиқиши мумкин, унинг ўрнини эса Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпео эгаллайди. Бу ҳақда, The New York Times газетасига асосланиб, Meduza хабар берди.
Айтилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Тиллерсоннинг истеъфоси ҳақида узил-кесил қарор қабул қилган-қилмагани маълум эмас.
The New York Times’га кўра, Тиллерсон кетиб, унинг ўрнини Помпео эгалласа, МРБ тепасига Арканзасдан сайланган сенатор Том Коттон келади.
Изоҳ (0)