Танзания энергетика тизимида пайдо бўлган носозлик туфайли бутун мамлакатда электр энергияси ўчиб қолди. Бу ҳақда Reuters агентлиги миллий энергетика компаниясининг баёнотига асосланиб маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Техник носозлик миллий энергия тизимига уланган барча ҳудудларда электр энергиясининг узилишига олиб келди», — дейилади хабарда.
Айни вақтда компания ходимлари носозликни бартараф этиш билан банд.
Изоҳ (0)