McKinsey Global Institute компанияси ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, 2030 йилга келиб, 400 дан 800 миллионгача киши роботлар ёки автоматлаштириш жараёнлари сабабли ўз иш ўринларидан ажралиши мумкин, деб ёзади Afisha Daily.
Тадқиқотга кўра, асосан бир зайлдаги ишлар билан боғлиқ фаолият бошқалардан кўра кўпроқ роботлаштирилади. Масалан, маълумотларни тўплаш ва улар устида ишлаш ёки фастфуд тармоғида ишлаш. Аммо маъруза муаллифлари таъкидлашича, агар ходимлар янги функцияларни бажара бошласа, вазифалар автоматлаштирилиши туфайли, ушбу касблардаги бандлик пасаймаслиги ҳам мумкин.
Одамларни бошқариш, ижтимоий ўзаро муносабатлар билан боғлиқ касблар, шунингдек, олдиндан айтиб бўлмайдиган элементлари бўлган фаолиятлар (масалан, боғдорчилик ёки сантехникани таъмирлаш) эса энг кам роботлаштирилади.
McKinsey Global Institute маълумотларига кўра, автоматлаштириш энг кўп Хитойга ўз таъсирини ўтказади, у ерда 2030 йилга келиб, 100 миллионгача бўлган киши иш ўринларидан ажралиши мумкин. Шунингдек бу жараён АҚШ, Ҳиндистон, Германия ва Японияга ҳам кучли таъсир ўтказади.
Изоҳ (0)