Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Twitter’да ўзини дунёдаги энг оммабоп криптовалюта — биткоиннинг асосчиси деб ҳисобланиши ҳақидаги хабарни изоҳлади, деб ёзади «Ведомости».
Миллиардер бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини ёзди. У, шунингдек, бир неча йил аввал бир дўсти унга бироз биткоин жўнатгани, бироқ ишбилармон ҳозирда уларнинг қаерда эканлигини ҳатто билмаслигини таъкидлади.
22 ноябрь куни Йель университети талабаси Сахил Гупта биткоин криптовалютасининг яратилиши ортида ишбилармон Илон Маск турганини тахмин қилган эди.
Ҳозирга қадар биткоин яратувчиси Сатоши Накомото ҳисобланади. Мазкур исм остида ким яширинаётгани эса номаълум.
Мавзуга доир: Илон Маскнинг биткоин асосчиси эканлиги тахмин қилинди
Изоҳ (0)