Samsung компанияси 12 сонияда қувват олувчи графенли (углерод атомларининг бир қатламидан ташкил топган икки ўлчамли ярим ўтказувчан наноматериал) аккумуляторни патентлади. Янги батареялар қувват олишнинг юқори тезлигини, шунингдек, юқори ҳароратлардан ҳимояни таъминлайди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Таъкидланишича, графен электр токини кремнийдан кўра 140 марта тезроқ ўтказади. Бу эса ўз навбатида батареянинг қувват олиш тезлигини беш марта оширади.
Шу билан бирга, батареяларни тайёрлашда графенли шарчалардан фойдаланиш уларнинг сиғимини 45 фоизга кенгайтиради.
Samsung Advanced Institute of Technology томонидан ишлаб чиқилган янги технология электр автомобилларда ҳам қўлланилиши мумкин.
Изоҳ (0)