Бутунжаҳон рок-н-ролл конфедерацияси (WRRC)нинг юридик масалалар бўйича вице-президенти Манфред Мохаб Reuters’га Катерина Тихонованинг Россия президенти Владимир Путин билан қариндошлик алоқалари ҳақида гапирмаганини айтди, деб ёзади «РБК».
«Йўқ, мен ҳеч нарсани тасдиқлаганим йўқ. Ўзим билмайдиган нарсаларни тасдиқлай олмайман», — дея маълум қилди у нашрга.
Reuters журналисти билан учрашгани ҳақида гапирар экан, Мохаб суҳбат бўлиб ўтган холл «жуда шовқинли бўлгани»ни таъкидлади. «Баъзан ўзим гапирган нарсани эшитмай қолардим. Яхшилаб суҳбатлашишнинг иложи йўқ эди. Баъзи нарсаларни балки нотўғри тушунгандирман, аммо шуниси мутлақо аниқки, мен ўзим билмаган нарсани тасдиқлаганим йўқ. Reuters журналисти билан суҳбатда Путиннинг номи тилга олингани йўқ. Жуда шовқин-сурон эди, улар нимани назарда тутганини тушуна олмадим», — деди Мохаб.
Аввалроқ Reuters Мохаб Тихонова Путиннинг қизими? — деган саволга тасдиқловчи жавоб берганини маълум қилган эди.
Тихонова, худди Мохаб каби, Бутунжаҳон рок-н-ролл конфедерацияси вице-президенти лавозимида ишлайди.
Изоҳ (0)