30 ноябрь – 1 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 16-йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари минтақа ва жаҳондаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашади, ШҲТ доирасида иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг кенг кўламдаги масалалари, ташкилотга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурининг бажариш бўйича тадбирлар режасининг амалга ошириш жараёни ва кўп қиррали кун тартибининг бошқа масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, йиғилишда кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон вакиллари, ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмасининг Ижроия қўмитаси, ишбилармонлар кенгаши ва ШҲТнинг банклараро бирлашмаси котибият раҳбарлари ҳамда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.
Изоҳ (0)