• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳукуматда тайинловлар ва ўзгаришлар куни. Асосий маълумотлар

    28 ноябрь куни Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўзгаришлар юз бергани маълум бўлди. Бу ўзгаришларнинг аксарияти, ОАВ ахборотига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 27 ноябрь куни имзоланган қарор билан боғлиқ.

    Фото: «Газета.uz»

    Бош вазир ўринбосарлари сони иккитага кўпайди

    Ҳукумат таркибида янги комплекслар ташкил этилган, баъзи комплекслар номи ўзгарган. Ҳозирда мавжуд маълумотларга кўра, биринчи ўринбосар Очилбой Раматов, ўринбосарлар Алишер Султонов ва Танзила Норбоеванинг вазифалари ўзгармаганини кўриш мумкин.

    Жамшид Қўчқоров раҳбарлик қилаётган комплекс номи Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари деб ўзгартирилди. Айни вақтда, Қўчқоров Молия вазирлиги раҳбари этиб тайинланди. Нодир Отажонов ва Зойир Мирзаев раҳбарлик қилаётган комплекслар номи, мос равишда, Ташқи савдо фаолияти, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобилсозлик, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси деб ўзгартирилди.

    Жамшид Қўчқоров.

    Жамшид Қўчқоров.
    Фото: ХПК

    Янги жорий этилган комплекс (бош вазир ўринбосари лавозими)лардан бири — Инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплексига Суҳроб Холмуродов раҳбар этиб тайинланди; у баҳордан бери Ўзмиллийбанкка раҳбарлик қилиб келган. Иккинчи янги бош вазир ўринбосари лавозими — Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари ўрнига ким тайинлангани ҳозирча номаълум. Аввал бу масалаларни бевосита бош вазирнинг ўзи тартибга соларди.

    Бир қатор вазирликлар раҳбарлари ўзгарди

    2011 йилдан бери Иқтисодиёт вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Галина Саидова, «Kommersant.uz»нинг ёзишича, истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини 2016 йил декабридан бери молия вазири сифатида ишлаб келаётган Ботир Хўжаев эгаллади. Ботир Хўжаевдан бўшаб қолган Молия вазирлиги раҳбари лавозимига, юқорида қайд этилганидек, Жамшид Қўчқоров тайинланган.

    Элёр Ғаниев.

    Элёр Ғаниев.
    Фото: ХПК

    Шунингдек, ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев ўз лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига, «Kun.uz» маълумотига кўра, Ҳисоб палатаси раиси биринчи ўринбосари Жамшид Хўжаев тайинланган. Қайд этиш жоиз, 2005—2006 йиллар ва 2010—2012 йилларда Ташқи ишлар вазирлигига раҳбарлик қилганини ҳисобга олмаса, Ғаниев 1997 йилдан бери ҳукуматда ташқи иқтисодий алоқалар учун масъул эди.

    Бир қатор банкларнинг раҳбарлари ўзгарди

    Қайд этиб ўтилганидек, Ўзмиллийбанк раҳбари Суҳроб Холмуродов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари этиб тайинланди. Унинг ўрнига 2016 йил октябридан бери «Ўзсаноатқурилишбанк»ни бошқариб келаётган Алишер Мирсоатов тайинланган. Мирсоатов ЎзСҚБга раҳбар этиб тайинлангунига қадар — 1996 йилдан бери Ўзмиллийбанкда ишлаб келарди.

    Суҳроб Холмуродов.

    Суҳроб Холмуродов.
    Фото: ХПК

    «Ўзсаноатқурилишбанк»га ким раҳбар этиб тайинлангани ҳақида ҳозирча ахборот йўқ.

    Янги вазирлик, янги қўмита ва янги жамғарма тузилади

    «Газета.uz» маълумотларига кўра, яқин вақт ичида Инновацион ривожланиш вазирлиги (ёки Инновацияларни ривожлантириш вазирлиги), Инновацион ривожланиши ва новаторлик ғоялари фонди ҳамда Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ташкил этилади. Дастлабки икки тузилма фаолияти Суҳроб Холмуродов раҳбарлик қиладиган комплекс томонидан тартибга солинади, мудофаага алоқадор янги тузилмага эса бош вазир ўринбосари Нодир Отажоновнинг комплекси масъул этиб белгиланади.

    Иброҳим Абдураҳмонов.

    Иброҳим Абдураҳмонов.
    Фото: «Kun.uz»

    Бу янги идора ва ташкилотлар айнан қачон иш бошлаши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Бироқ улардан камида биттасига раҳбар тайин бўлиб улгурган: Фанлар академияси вице-президенти Иброҳим Абдураҳмонов янги ташкил этиладиган вазирликни бошқаради — буни унинг ўзи «Kun.uz»га маълум қилган. Асли чустлик Абдураҳмонов 1997 йили ЎзМУни, 2001 йили эса Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган.

    28.11.2017, 21:08   Изоҳ (0)   38977
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янгийўл туманида коллеж ўқувчилари қиймати 8 млн сўм бўлган тилла буюмлар ва пул ўғирлади

    28.11.2017, 21:06

    ОАВ: ЎзСҚБ раиси Миллий банк раҳбари этиб тайинланди

    28.11.2017, 20:33

    ОАВ: Элёр Ғаниев ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди

    28.11.2017, 20:30

    Ўзмиллийбанк раҳбари Суҳроб Холмуродов бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

    28.11.2017, 20:24

    Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ташкил этилади

    28.11.2017, 20:05

    Ўзбекистон бош вазири ўринбосарлари олтитадан саккизтага кўпайди

    28.11.2017, 19:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.