28 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ҳукуматда тайинловлар ва ўзгаришлар куни. Асосий маълумотлар. Бош вазир ўринбосарлари сони кўпайди. Икки банк раҳбари ўзгарди. Янги вазирлик ва идоралар тузилади.
2. «Ўлим ҳолатларига доир статистикани яшириш Ўзбекистон йўлларидаги вазиятни яхшилашга хизмат қилмайди». Президент танқидидан сўнг ваколатли органлар ЙТҲлар статистикасини эълон қиляпти, лекин қурбонлар сонини ошкор этмаяпти.
3. 29 ноябрдан Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида йўловчи авиақатнови очилади. Икки мамлакат ўртасидаги йўловчи авиапарвозларига пойдевор қўйилади.
4. Путин Галина Мелниковани «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Мелникова хоним «халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, халқлар маданиятларини яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш бўйича самарали фаолияти учун» тақдирланди.
5. Чинозлик Аҳмадбойнинг шогирдларидан бири Нуриддин Абулғозиев суд қилинди. Молиявий пирамида асосчисидан машинасини қайтариб олган фуқаролар Президентга миннатдорчилик билдирди.
Изоҳ (0)