Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан пойтахтда «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилоти тармоғи фош этилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бошқарма бошлиғи Баҳодир Қурбоновга кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тармоқнинг фаол аъзолари қўлга олинган ва ҳибсда бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Учтепа туман ИИБ томонидан қидирувда бўлган Гўзал Тўхтахўжаева иши бўйича ҳеч бир диндор ҳибсда эмаслиги, Чиноз ва Янгийўлда ҳеч ким сўроқ қилинмагани билдирилганди.
Изоҳ (0)