Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Набижон Қосимов Берлинда мамлакат президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маросимдан кейин кечган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Штайнмайер Германия Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги муҳим шерик сифатида қараши ҳамда кенг қамровли масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини қайд этди. Икки томонлама ҳамкорлик фаоллашишига умид билдирди.
Изоҳ (0)