Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси Қирғизистонда бўлди. Бу ҳақда Федерация матбуот хизмати маълум қилди.
Делегация аъзоларининг Қирғизистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Мирбек Асанакулов билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳар икки касаба уюшмалари вакилларининг ўзаро ташрифлари ва мулоқотлари мунтазамлик касб этаётгани алоҳида қайд этилди.
Ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш борасида ўзаро тажриба алмашиш, туризм, соғломлаштириш ва дам олдириш борасида ҳамкорликни кучайтириш зарурлигига тўхталиб ўтилди.
Учрашувдан сўнг делегация аъзолари «Ала-арча» миллий боғи ва Иссиқкўлда бўлди. «Мовий Иссиққўл», «Давлат қароргоҳи», «Қирғиз денгизи» , «Иссиқкўл-Аврора» санаторийлари, шунингдек, тоғли ҳудудда жойлашган «Етти Ўғиз» санаторийси ҳамда «Каприз» тоғ чанғиси базаси фаолияти билан танишилди.
Хусусан, Чингиз Айтматов номидаги «Руҳ Ўрда» маданият маркази делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди. Мазкур марказда қирғиз ҳалқи тарихи, маданияти ва урф-одатлари батафсил маълумот олиш мумкин.
Изоҳ (0)