Япониянинг Bandai Namco компанияси мобил қурилмалар учун My Tamagotchi Forever ўйини ҳақида эълон қилиб, илк трейлерни намойиш этди, деб ёзади TJournal. Дастур 2018 йилда iOS ва Android қурилмалар фойдаланувчиларига ҳавола қилинади.
Дастур ғоясига кўра, тамагочиларнинг барчаси «Таматаун» шаҳрида яшайди, бу ўз жониворини бошқа фойдаланувчиларники билан қиёслаш имконини беради. Оригинал ўйинчоқда бўлгани каби, «хўжайин» тамагочини парвариш қилиши ва уни ривожлантириши керак. Шу тарзда у янги босқичларга ўтиб, янги буюмларни, масалан, егулик ва либосларни очади.
Ўйин шартли бепул, яъни микротранзакцияларни кўзда тутади.
Трейлерда АR — тўлдирилган реалликнинг жорий этилишига ишора қилинади.
Изоҳ (0)