Илон Маскнинг Boring Company стартапи ўз логотипи туширилган кепкалар сотишдан 300 минг доллар ишлаб олди. Ишбилармоннинг сўзларига кўра, ишлаб олинган пуллар «янада зерикарлироқ нарсаларни» молиялаштиришга сарфланади. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Илон Маск 18 октябрда Boring Company кепкаларининг савдосини бошлади. Ҳар бир кепка 20 доллардан сотувга чиқарилди. Тахминан 15 мингта кепкани сотишдан 300 минг доллар келиб тушган.
Савдо бошланганининг эртаси куни Маск беш мингинчи харидорни табриклаб, унга компания ходимларининг имзоси туширилган яна битта кепкани совға қилган. The Boring Company — ер остида автомагистрал ва бошқа транспортлар учун йўл қуришга мўлжалланган туннеллар қазувчи стартап. Компания 2017 йилнинг январь ойида эни 15 метр бўлган биринчи туннелни қазишни бошлаган.
Изоҳ (0)