Ўзбекистон туризмни ривожлантириш қўмитаси мамлакат фуқароларига Индонезиянинг Бали оролига сафарларни тўхтатиб туришни тавсия этди. Бу ҳақда, Ўзбекистоннинг Жакартадаги элчихонаси баёнотига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, туристик компанияларга Балида юзага келган вазиятни инобатга олиш тавсия этилди.
Муқаддам Бали оролида жойлашган Агунг вулқони отилиши оқибатида бу ердаги халқаро аэропорт ёпилган, бунинг оқибатида 60 мингдан ортиқ турист уйларига қайтолмай қолиб кетган эди.
Бундан ташқари, Индонезия ҳукумати Агунг вулқони учун хавфнинг энг юқори даражасини белгилаган эди. Ниҳоят, вулқон отилиши оқибатида сайёҳлар Балига чипта харид қилишни тўхтатгани хабар қилинди.
Изоҳ (0)