АҚШда интернет орқали iPhone 6 смартфонини харид қилган аёлга телефон қутисида картошка юборишди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Қутида бўлмаган гаджет учун аёл 100 доллар тўлади.
Хабарда қайд этилишича, мазкур воқеа Милуоки шаҳрида яшовчи аёл билан юз берди. У «Қора жума» акцияси доирасида смартфон буюртма қилган эди.
Акция доирасида гаджетлардан ташқари, яна турли хил буюмлар ва кийимлар ҳам сотилди.
Жўнатмани олган аёл унинг ичида картошка ва телефонни қувватлагич борлигини кўриб, ҳайратга тушди.
Изоҳ (0)