Асосий криптовалюта — биткоин курси тарихий рекорд ўрнатди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Тарихда биринчи марта унинг курси 10 минг доллардан ошди.
Рекорд Жануий Кореяда ўрнатилди. Мамлакатнинг энг йирик банкларидан бири — Shinhan Bank криптовалютадаги ҳисобларга хизмат кўрсатиш хизматини ишга тушириш ниятини ошкор қилганидан сўнг биткоин курси кескин ошиб кетди.
Охирги маълумотларга қараганда, Жанубий Корея биржаларида биткоин курси 10515,92 долларгача кўтарилган.
Изоҳ (0)