28 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади, деб хабар беради ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Бошқа вилоятлар ва тоғли ҳудудларда ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи ҳудудларда эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 4 даража совуқ, 1 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)