Россия мундиалида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган Перу термаси ЖЧ—2018 дан четлатилмайди. ФИФА аралашувидан сўнг мамлакат расмийлари Перу Футбол Федерациясини тинч қўйишга қарор қилди.
ФИФА ҳукуматларнинг футболга аралашувини кескин танқид қилади. Айнан шу сабаб билан Кувайт футболи халқаро майдондан четда қолдирилганди. Перуда ҳам ҳукумат вакиллари футбол федерациясини қўлга олишга ҳаракат бошлагач, ФИФА расмий тушунтириш талаб қилди ва якунда ўз мақсадига эришди.
Биз Жаҳон Чемпионатига қийинчилик билан йўл олдик. Перуликлар бу воқеани катта қувонч билан кутиб олди ва байрам қилди. Шунинг учун ҳам биз футбол федерациясини ҳукумат назоратига ўтказиш борасидаги қонун лойиҳасини бекор қиламиз.Перу ЖЧ саралашида Америка Кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланган Чили термасини қолдириб кетганди.Палома Носеда, перулик сиёсатчи
Изоҳ (0)