Рождество арафасида Британиянинг Ноттингем шаҳрида уйсизларга мўлжалланган биринчи вендинг автомати иш бошлайди. Бу ҳақда, Nottingham Post нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, автоматдан мевалар, шоколад, сэндвич, гигиена воситалари ва пайпоқлар олиш мумкин бўлади. Юзга яқин уйсиз кунига учтагача товарни бепул олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун уларга махсус карталар берилади.
Ғоя Action Hunger хайрия ташкилоти томонидан илгари сурилди. Режага кўра, Ноттингемда синов лойиҳаси муваффақиятли ўтса, бутун мамлакат бўйича шундай автоматлар жойлаштирилади.
Изоҳ (0)