Москва марказидаги Солянка кўчасида жойлашган «Европейский стандарт» банки омборхонасидан 5 миллион доллар ўғирланди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Банк вакиллари полицияга пуллар йўқолгани ҳақида 24 ноябрь, жума куни мурожаат қилгани билдирилмоқда.
«Ўғирлик ҳақида банк очилганидан сўнг маълум бўлган. Омборхонада қандайдир шикастланишлар аниқланмади», — маълум қилди ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбалардан бири.
Россия Жиноят кодексининг 159-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғалди. Унинг доирасида банк ходимлари сўроқ қилинмоқда.
Изоҳ (0)