Мумбай халқаро аэропортида янги жаҳон рекорди ўрнатилди: 24 ноябрь, жума куни аэропортда 969 самолёт парвоз ва қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Times of India манбаларига таяниб, «РБК» хабар берди.
Шу тариқа айнан ушбу аэропортда олдинроқ ўрнатилган рекорд (24 соат мобайнида 935 рейс) янгиланди.
Аэропортда ҳар куни 900 га яқин рейс амалга оширилади. 24 ноябрь куни режалаштирилмаган чартер рейслари ва хусусий самолётлар парвози кўп бўлгани туфайли рекорд ўрнатишга муваффақ бўлинди.
«Биз яқин орада кунига 1000 рейс маррасидан ўтишни кўзлаяпмиз», — деди Мумбай аэропорти вакили.
Шуниси ҳам борки, мазкур аэропорт бир-бирини кесиб ўтувчи икки учиш-қўниш майдонига эга бўлиб, бу икки майдондан бир пайтнинг ўзида фойдаланиш имконини бермайди.
Изоҳ (0)