Ўзбекистон Банк-молия академиясида 24 ноябрь куни «Ўзбекистон иқтисодиёти рақобатбардошлигини оширишда банк-молия тизимининг самарали таъсирини кучайтириш» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тадбир Банк-молия академияси, ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ва Тошкент молия институти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Илмий маъруза ва амалий машғулотлар тарзида ўтган тадбирда валюта сиёсатини эркинлаштиришнинг миллий иқтисодиётдаги ўрни, давлат молия тизимини такомиллаштиришнинг устувор масалалари, иқтисодий ўсишни солиқлар орқали рағбатлантиришнинг замонавий тенденциялари, инвестициявий муҳит жозибадорлигини таъминлаш омиллари, молия тизимини модернизация қилиш ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида халқаро ва маҳаллий экспертлар томонидан банк-молия тизимида янги хизмат ва имтиёзларни жорий этишга қаратилган маърузалар тингланди, билдирилган фикр-мулоҳазалар юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Изоҳ (0)