22 ноябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик оқими ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланган аёл қўлга олинди, деб хабар беради ЎзА.
Хабарда қайд этилишича, У.Узоқова диний экстремистик оқим вакиллари билан интернетда танишган ва «Ҳизб ут-Таҳрир» ғояларини тарғиб қилувчи «Ислом низоми»дан таълим олган.
Аёл Гулбозор маҳалласида жойлашган жомеъ масжидига «Ҳизб ут-Таҳрир» маслакдошларини кўпайтириш мақсадида боради ва намозга йиғилганларга «Мусулмонларнинг ислом тузумини татбиқ қилиш олдидаги масъулиятлари» деб бошланувчи 14 дона варақани тарқатишга уринади.
Экстремистнинг мақсадидан хабар топган масжид имоми тегишли органларга хабар берди.
Ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида У.Узоқова қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)