• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Гадонинг душмани гадо»: Таълим муассасалари раҳбарларига ҳурматсизлик қилган ҳар икки ҳоким таълим соҳасидан чиққан

    Сентябрда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев тумандаги мактаб ўқитувчиларини ҳақорат қилиб, уларга қўл кўтараётгани акс этган видео пайдо бўлган эди. Куни кеча Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев коллеж директорларини ҳақорат қилаётгани ёзилган аудио эълон қилинди.

    «Ватанинг мустақиллиги сенинг мустақиллигинг эмасми?»

    12 сентябрь куни «Kun.uz» нашри Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев тумандаги мактаб директорларини саф торттириб, уларни ҳақоратлар билан калтаклаётгани акс этган видеоёзувни эълон қилган эди.

    Ҳоким директорларни улар вилоятдаги Мустақиллик байрамига етарлича ўқитувчи олиб кела олмагани учун «жазолаган». Видеода Эгамбердиев ундан калтак еяётган шахслардан бирига қараб, жаҳл устида: «Ватанинг мустақиллиги сенинг мустақиллигинг эмасми?», — дея савол бераётганини кўриш мумкин.

    «Kun.uz» маълумотига кўра, видео эълон қилинган куннинг ўзида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Сайхунобод туманига келиб, йиғилиш ўтказган. Йиғилишда туман ҳокими ва мактаблар директорлари қатнашган, ҳоким Эгамбердиев қилган иши учун ўқитувчилардан узр сўраган.

    Ўша йиғилишда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев туман ҳокими биргина узр сўраш билан қутула олмаслиги, унга тегишли чора кўрилишини таъкидлаган. «Эгамбердиевнинг иши пахта терим мавсумидан кейин кўриб чиқилади. Унинг ишда қолиш-қолмаслиги юқоридан келадиган кўрсатмага боғлиқ», — деган вилоят ҳокими.

    13 сентябрь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур воқеа юзасидан баёнот берди. «Газета.uz»нинг хабарига кўра, видеоёзувдаги ҳолатлар юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси текширув бошлаган, унинг бориши эса Бош прокуратура назоратига олинган эди.

    Орадан икки ойдан кўпроқ вақт ўтди, терим мавсуми ҳам деярли якунига етиб қолди. Прокуратура текшируви қандай хулоса бергани, вилоят ҳокимлиги ва бошқа юқори мутасаддилар ушбу ҳолат юзасидан қандай фикрга келгани ҳақида ҳозирча бирор ахборот йўқ.

    Маълумотларга кўра, 2016 йил октябрида Сайхунобод тумани ҳокимига айланган Носиржон Эгамбердиев бунгача Сирдарё вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасига раҳбарлик қилган.

    «Булар — Андижон шаҳрининг душмани!»

    23 ноябрь куни «Kun.uz» нашри Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев ҳудуддаги коллежларнинг директорларини ҳақорат қилаётгани ёзилган аудиони эълон қилди. Хабар беришларича, бу аудиофайл шаҳардаги 50 мактаб, 12 коллеж ва лицей, 70 та боғча раҳбарлари қатнашган мажлисда ёзиб олинган.

    Audiода овози Андижон шаҳар ҳокиминики деб айтилаётган шахс пахта йиғим-теримига беш нафардан ҳашарчини етказиб бера олмаган коллежларнинг вакилларини бирма-бир ҳақорат қилаётганини эшитиш мумкин. «Шакал», «ифлос» — ҳоким тилидан жаранглаган «энг оғриқсиз» сўзлар.

    Шаҳар ҳокими беш кишидан иборат терим гуруҳларини тайёрлаб бера олмаган коллежлар вакилларини «гадойлар» деб атаб, уларни: «Андижон шаҳрининг душманлари!», деб атаган, шаҳар ҳокимлигининг шундай талабини бажарган имом-хатибларни таълим муассасалари раҳбарларига намуна қилиб кўрсатган.

    Ҳоким Дилмурод Раҳматуллаев коллежлар вакилларини ҳақорат қиларкан, уларнинг аёл ё эркаклигига қараб ўтирмаган, «Ҳаммангга тупурганман», дея бир неча бор таъкидлаган. «Шаҳарда яшайсанми? Шаҳарга ҳиссангни қўшмайдиган бўлсанг, шаҳар электридан фойдаланишга, шаҳарда яшашга нима ҳақинг бор?», — дея, ҳоким «айбдор»лардан бирига савол берган.

    Коллежлар директорлари шаҳар ҳокими томонидан ҳақорат қилиб, камситилган бу тадбир 16 октябрь куни бўлиб ўтган. Қайд этиш жоиз, бунгача — 8 август куни Вазирлар Маҳкамаси пахта йиғим-теримига, хусусан, таълим муассасалари ходимларини жалб этишни қатъий тақиқловчи баённома қарорини чиқарган, 21 сентябрь куни эса бош вазир Абдулла Арипов 8 августдаги баённома қарори ижроси таъминлашни талаб қилганидан сўнг, талабалар, тиббиёт ва таълим соҳаси вакиллари мамлакат пахта далаларидан олиб чиқилган эди.

    «Kun.uz» маълумотига кўра, Дилмурод Раҳматуллаев 2015 йилгача (11 йил давомида) Андижон вилоят Халқ таълими бошқармасига раҳбарлик қилган. Сўнг унга қарши иш очилган, шу боис бошқарма раҳбарлигидан олинган. 2016 йилда эса Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланган.

    «Бундай ҳаракатлар Президент сиёсатига қарши чиқиш деб баҳоланади»

    15 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қўл остидаги ходимларни беҳурмат этиб, ҳақорат қилаётган, ҳатто уларга қўл кўтараётган раҳбар ходимлар ҳақида маълумотлар кўплаб тушаётганини таъкидлаган эди.

    Агар кимдир бундай шармандали ҳолатларни берилган топшириқлар ёки белгиланган режани бажариш билан боғлаб ўзини оқламоқчи бўлса, шуни қулоғига яхшилаб қуйиб олсин: иш юзасидан талабчанлик қилиш бошқа, одамларнинг шахсига тегиш — бутунлай бошқача нарса. Қўл остидаги ходимлар сизга фақат иш юзасидан бўйсуниши, қолган масалаларда сиз билан теппа-тенг ҳуқуқ эгаси эканини асло эсингиздан чиқарманг!..

    Барча бўғинлардаги раҳбарлар — у вазир ёки ҳоким бўладими, идора ёки ташкилот бошлиғи бўладими — бир ҳақиқатни жуда чуқур тушуниб олишингиз шарт: бундай ҳаракатлар давлат сиёсатига, Президент сиёсатига қарши чиқиш деб баҳоланади ва айбдорларга, албатта, тегишли жазолар қилинади.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Муштумзўр ва қўпол ҳокимлар — камёб ҳодиса эмас

    Ҳоким Эгамбердиев ва ҳоким Раҳматуллаев билан боғлиқ ҳодисалар — ягона эмас, афсуски. «Бу республикадаги кўплаб муштумзўр ҳокимлардан бирининг фош бўлиб қолган қилмиши, — деб ёзади «Kun.uz» журналисти Азиз Қаршиев. — Бу ҳолатда фақат бир кишининг жасорат билан зўравон ҳокимнинг ‘ихтиёрига қарши бориши’ орқали унинг кирдикорларидан барча огоҳ бўлмоқда. Лекин республикада бундай ҳолатлар озми? Барча ҳам зўравонликка қарши чиқиб, ўз ҳуқуқларини талаб қила оладими?».

    Ҳокимлар, раҳбарларнинг бундай муштумзўрлиги, зўравонлиги сабаблари ҳақида ҳам жамоатчилик вакилларининг фикрлари ўхшаш. «Дарё» колумнисти Азизбек Абдувалиевнинг фикрича, ҳокимларга ўта катта ваколатлар берилгани, уларнинг ўта катта босим остида ишлаётгани ва бунинг оқибатида кучли зўриқиши натижасида улар мана шундай зўравон бўлиб қоляпти. «Балки ҳокимларга ҳаддан ташқари кўп ваколатлар тақдим этилгани, ўз тасарруфида бўлмаган соҳаларга ҳам хўжайинлик қилиши шундай аянчли оқибатни юзага келтиргандир?», — деб савол қўяди «Kun.uz» журналисти Азиз Қаршиев.

    Ҳар нима бўлганда ҳам, Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «бу бизга умуман номаъқул нарса. Бу иллатни йўқ қилиш керак».

    24.11.2017, 17:34   Изоҳ (0)   47696
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги масжидда фуқароларни «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзолигига чорлаган аёл қўлга олинди

    24.11.2017, 17:26

    Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея бош вазири билан учрашди

    24.11.2017, 16:54

    Тошкентда ўғриликка қўл урган ЎзМУ талабасига 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлади

    24.11.2017, 16:07

    Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Корея миллий музейига ташриф буюрди

    24.11.2017, 15:26

    25 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши мумкин

    24.11.2017, 15:09

    Сўровнома: Дорихонадан олинган янги дори воситасининг йўриқномаси билан танишиб чиқасизми?

    24.11.2017, 14:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25

    “Истанбул Россия ва Украина тинчлик музокараларининг учинчи раундини ўтказишга тайёр” — Туркия 

    Дунё | 28 июн, 21:05

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Машъал”га жавобсиз олтита гол урди

    Спорт | 28 июн, 21:04

    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

    Реклама | 28 июн, 19:30

    Тошкентда Чорбоғга автобус қатнови йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:40

    Россия Швеция билан ядровий қурилмалар келишувини бекор қилди

    Дунё | 28 июн, 20:20

    Бир гуруҳ йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:00

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    Дунё | 28 июн, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.