Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Сеул шаҳрида БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мунни қабул қилди, деб хабар берди Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.
Самимий ва очиқ руҳда ўтган мулоқотда Ўзбекистон Президенти БМТга Пан Ги Мун бош котиблик даврида Ўзбекистон билан БМТ ҳамкорлигида самарали лойиҳалар амалга оширилганини ёдга олди.
Пан Ги Мун Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифини юқори баҳолаб, бу икки мамлакат ўртасидаги азалий дўстлик ва ўзаро ишонч руҳидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлишини қайд этди.
10 ноябрь куни Самарқандда ўтган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро анжуманда кўтарилган масалалар долзарблиги, Ўзбекистоннинг ташаббуслари Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий ривожланган ва юксак тараққий этган минтақага айлантиришда муҳим қадам бўлиши таъкидланди.
Пан Ги Мун Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик изҳор қилди.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея бош вазири билан учрашди
Изоҳ (0)