Наманган шаҳридаги «Янги аср» маҳалласида жойлашган фолгоизол маҳсулотлари цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Мутасаддиларнинг маълум қилишича, ёнғин мазкур цехда технологик ишлаб чиқариш жараёни бузилиши оқибатида келиб чиққан.
Тегишли органлар томонидан зудлик билан офатни бартараф этишга киришилди. Яқин атрофдаги ишлаб чиқариш цехлари ходимлари эвакуация қилинди.
Ёнғин вақти бино ичида бўлган хусусий корхона ходими воқеа жойида ҳалок бўлгани билдирилмоқда. Ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)