• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Инсоният келажаги: Гигаполислар миллий давлатлар ўрнини эгаллайдими?

    Урбанизация, яъни шаҳарлашиш бугунги замон ижтимоий-сиёсий жараёнларининг узвий қисмига айланиб улгурди. Ривожланган ва ривожланаётган давлатлар уёқда турсин, учинчи дунё ўлкаларида ҳам аҳоли шаҳарларга интилмоқда. Бугун ҳатто энг қолоқ давлатларда ҳам камида битта нисбатан яхши ривожланган марказ — пойтахт борки, миллионлаб одамлар, асосан ёшлар қулай яшаш шароити, доимий даромад, қолаверса, бахт ва омад қидириб у ерга талпинади.

    Гонконг. Фото: DPA

    Гонконг. Фото: DPA

    Бу муаммоми ёки, аксинча, тараққиётнинг янги кўринишими? Ҳар бир ҳукумат бунга ҳар хил ёндашади, ўз сиёсатидан келиб чиққан ҳолда унда муаммо ёки ечим кўради: айрим давлатлар аҳолининг бир нуқтада тўпланиши мамлакатнинг қолган қисми тараққиётида салбий акс этади деб ҳисоблаб, турли йўллар билан (марказда ўрнашиш учун бюрократик тўсиқлар жорий этиш, минтақавий марказлар ташкил қилиш, қишлоқдаги шароитни яхшилаш ва ҳ.к.) бунга қарши курашмоқда, аммо аксарият давлатлар янги ўйин қоидаларини қабул қилиб, гигаполислар — ўн миллионлаб одамлар яшайдиган улкан шаҳарлар шаклланишига йўл очиб беряпти, зеро бу уларни минглаб квадрат километр ҳудудларда қурилиш ишлари олиб бориш, бутун мамлакатни ободонлаштириш ва шаҳарлаштириш мажбуриятидан халос этиб, бор салоҳиятни бир нуқтада тўплаш имконини беради. Айтиш мумкинки, иккинчи йўлни танлаганлар ҳозирча яхши натижаларга эришяпти.

    Хитойда сайёрадаги 500 та энг йирик шаҳарнинг 25 фоизи жойлашган. Айни дамда Хитойда 100 миллион одам яшайдиган агломерация мавжуд. Лондон шаҳри Буюк Британия иқтисодий ўсишининг учдан бир қисмини таъминлаб беради. Социологлар ва иқтисодиётчиларнинг фикрича, бу улкан шаҳарлардан иборат бўладиган янги дунёнинг бошланишидир.

    Бу жараёнда турли-туман инқирозлар ҳам кузатилмоқда. Миллатларнинг йўқ бўлиши, миллий давлатларнинг бўлиниб кетиши, ваколатли демократия тизимининг барбод бўлиши, иқтисодий муаммолар шулар жумласидандир.

    Шундай қилиб, гигаполислар инсоният тараққиётининг кейинги босқичими ёки капиталистик тизим мевасими? Strelka журнали экспертларнинг бу борадаги фикрларини келтиради.

    Шаҳарлар ва давлатлар ўртасидаги муносабатлар

    Ухань шаҳри чети, Хитой. Фото: Zuma

    Ухань шаҳри чети, Хитой. Фото: Zuma

    Стокгольм иқтисодиёт мактаби профессори Кьелл Нордстрёмга кўра, давлатлар структуралар сифатида йўқликка юз тутмоқда. Унинг фикрича, 50 йилдан сўнг 219 мамлакатнинг ўрнини 600 шаҳар эгаллайди. Бугун Лондон агломерациясида 20 миллион киши яшайди, бу Британия аҳолисининг учдан бир қисми демак. Сеул агломерациясида эса Жанубий Корея аҳолисининг ярми — 25–27 миллион киши умргузаронлик қилади.

    Хитойда инсоният тарихида биринчи марта 100 миллиондан кўп одам истиқомат қиладиган супершаҳар вужудга келди. Бу гигант 300 Х 200 километр ҳудудда шаклланмоқда, у Шанхай (24 миллион), Нанкин (8 миллион), Ханчжоу (8 миллион) ва умумий аҳолиси 3 миллион кишини ташкил қилувчи 20 та кичик шаҳардан ташкил топган. Агломерациянинг жами аҳолиси 100 миллион кишидан ошади. Унинг ЯИМга қўшадиган ҳиссаси 1 триллион доллар, яъни Хитой ЯИМининг 10 фоизи.

    Нордстрёмга кўра, қолган жойлар ташландиқ бўлиб қолади.

    «Бу жараён Россияда, Австралияда, АҚШда ва ҳатто Хитойда аллақачон бошланган. Ҳозир биз кўп миллатли корпорациялар ўрнини кўп шаҳарли корпорациялар эгаллаётганини кўряпмиз. Биз шаҳарлар ўзларини мамлакатдан мустақил ҳис этиб, кўпроқ эркинлик талаб қилаётганини кўряпмиз. Brexit’дан сўнг Лондон Европа Иттифоқида қолиш ниятини билдирди. Лондон Британия иқтисодиётининг учдан бири демак. Мана шу улуш сиёсатга ўзгача қарашда эканлигини очиқ айтмоқда», — дейди у.

    Капиталистик иқтисодиёт нуқтаи назаридан гигаполисларнинг шаклланиши барча жараёнларни янада тезлаштиради. Тезлик эса, Эдвард Люттвак айтганидек, «турбокапитализм» ривожининг муҳим омилидир. Маҳсулотни сониясигача ўз вақтида ишлаб чиқариш, омборларда сақлаш тизими, маҳсулотни мижозга тезкор етказиб бериш — буни бир-биридан узоқ ўнта кичкина шаҳарда амалга оширишдан кўра битта катта шаҳарда амалга ошириш осонроқ.

    Гигант шаҳарлар цивилизациясида ижтимоий мулоқот ҳам тезкор ўтади. Айнан уларда иш ўринлари яратилади, ЯИМ шаклланади, аҳоли тўпланади. Ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, молия-маблағ марказларига айланган гигант шаҳарлар ҳукуматларга ўз шартларини қўя бошлайди, деб ҳисоблайди Нордстрём.

    Сиёсий тизим инқирози

    Чунцин, Хитой. Фото: Zuma

    Чунцин, Хитой. Фото: Zuma

    Foreign Policy журналининг собиқ бош муҳаррири, Жаҳон банки ижрочи директори Мойзес Наимга кўра, ҳозирги дунёда «ҳокимият ниҳояси» номли жараён кузатилмоқда. Аҳоли сони кескин ошди, саводлилик даражаси аксарият давлатларда 100 фоизни ташкил этади, жамият сиёсатни яхши тушуна бошлади, ижтимоий алоқалар сони ошиб боряпти. Шу боис мавжуд институтларга ўз шартини қўювчи микроҳокимият марказлари шаклланмоқда. Булар фуқаролик ҳаракатлари, диний жамоалар, машҳур блогерлар ва бошқалар бўлиши мумкин.

    Буни Россияда ҳам пайқаш қийин эмас, деб ёзади сиёсатшунос Михаил Магид: Москва ёки Санкт-Петербургда эътироз динамикаси, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги бошқа минтақалардагидан анча кучли.

    «Москвада мамлакат аҳолисининг ярми яшаса, Россия сиёсий жиҳатдан бутунлай бошқа давлат бўлар эди», — дейди у.

    Мисол тариқасида сиёсатшунос Жанубий Корея пойтахти Сеулни келтиради. У ерда мамлакат аҳолисининг ярми яшайди. Жанубий Корея — сиёсий нуқтаи назардан дунёнинг энг динамик мамлакатларидан бири. У ерда аҳоли ҳукумат вакилларининг хатти-ҳаракатларини қаттиқ назорат остига олган.

    Наимга кўра, аҳоли ўртасида ваколатли демократия институтларига бўлган ишонч секин-аста сўниб бормоқда.

    «Балки инсоният парламентаризмдан кўра янги, замонавийроқ бошқарув тизимига муҳтождир? Масалан, тўғридан-тўғри демократия тизимига (жамоат йиғилишларида, референдумларда, электрон форумларда қарор қабул қилиш)? Ёки, аксинча, сиёсий тизим инқирози авторитар ҳокимиятга йўл очиб берадими? Бу саволларга ҳозирча жавоб йўқ», — тан олади Михаил Магид.

    Гигаполислар — космополитизмми ёки миллатчиликнинг янги кўриниши?

    Шанхай. Фото: «Istockphoto.com»

    Шанхай. Фото: «Istockphoto.com»

    Лекин бу, социологларнинг фикрича, миллатчилик инқирозининг асосий омили эмас.

    «Гигаполисларда космополитизм ҳукмрон. Уларда юзлаб этник ва конфессионал жамоалар вакиллари тўпланади. Лондонда яшаётган корейслар, ҳиндлар, ирландлар, инглизлар, немис ва румин муҳожирлари — ким улар? Улар ким бўлишидан қатъий назар, болалари Гарри Поттерни ўқийди, қизиқишларига қараб клубларга боради, битта тилда гапиради. Улар инглизлар, корейслар, ҳиндлар эмас, улар — лондонликлар», — сўзида давом этади Магид.

    Аммо танганинг тескари томони ҳам бор. Гигаполисларда ҳамма ҳам бирдай фаровон яшамайди. Этник ва диний зиддиятлар ҳам ўз-ўзидан йўқолиб қолмайди. Уларда этник ва ирқий геттолар вужудга келаётганини замоннинг ўзи кўрсатмоқда. Баъзи жамиятлар маданий ва этник аралашувни оғир қабул қилмоқда, бунинг натижасида АҚШда, Францияда, Германияда, Россияда муҳожирларга қарши кайфиятлар, реакцион ўнг ҳаракатлар авж олмоқда. Шу тариқа, гигаполислар ривожи ва космополитизмга қарши реакция кўплаб салбий оқибатларга олиб келяпти.

    Файласуф Карл Рот бу ҳақда шундай дейди:

    «Охирги ўн йилликларда натурал хўжалик қашшоқлиги ва фуқаролик урушларидан қочиб, ёки уйда қолган оилаларини боқиш илинжида юз миллионлаб одамлар бир қитъадан бошқасига кўчиб юрибди. Хитой ички миграцияси, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдан Форс кўрфази ўлкаларига, Африкадан Ўрта Ер денгизи орқали Жанубий Европага, Марказий ва Жанубий Америкадан Шимолийсига кўчиш шулар жумласидан. Марказий ўлкаларда ва кўплаб ривожланаётган давлатларда муҳожирлар ёлланма ишчиларнинг 10–20 фоизини ташкил этади. Вақт ўтиши билан бир неча миграция оқимлари кузатилди, ҳозир янги трансчегаравий, кўп тилли ва жуда ақлли маиший маданият шаклланмоқда. Бироқ бу маданиятда байналмилалликка бўлган интилиш этник ўзликни сақлаб қолишга бўлган интилишга тўқнаш келмоқда».

    Карл Ротт 400–500 гигаполис давлатлар ўрнини эгаллашини ёзади. Лекин, Кьелл Нордстрёмдан фарқли равишда, у гигаполисларда қашшоқлар мутлақ кўпчиликни ташкил этишини, ижтимоий зиддиятлар авж олишини башорат қилади. Бундай жараён инқирозга юз тутган Греция пойтахти — Афинада қайд этилди. Маълумот учун, бутун мамлакат аҳолиси 12 миллион кишини ташкил этган ҳолда Афинада 6 миллион киши яшайди.

    Экология ва бошқа салбий оқибатлар

    Смог билан қопланган Пекин. Фото: Zuma

    Смог билан қопланган Пекин. Фото: Zuma

    Яна бир муҳим омил — экология. Хитой шаҳарлари смог туфайли нафас ололмай қолган, ҳукумат бу борада ҳеч нарса қила олмаяпти. Жаҳон ёввойи табиат жамғармасига кўра, Яньцзи дарёси дельтаси Тинч океани минтақасидаги энг йирик ифлосланиш манбаидир.

    Яна бир машҳур социолог Георгий Дерлугьяннинг фикрича, саноатлашув жараёни янги тараққиёт босчиқидан ўтиб, барқарорлашгунига қадар сайёра экологияси ўнгланмайдиган аҳволга келиши мумкин.

    2016 йили бўлиб ўтган Москва урбанистик форумида бир ерга тўпланган мутахассислар ҳам гигаурбанизациянинг мазкур салбий жиҳатларига тўхталар экан, хусусан, Хитой шаҳарлари яшаш учун ноқулай ерларга айланиб қолганини таъкидлади.

    Экспертлар, экология масаласидан ташқари, транспорт муаммолари ҳам авж олаётганини таъкидлаб ўтди. Бир қарашда улкан ҳудуд ягона шаҳарга айланиши транспорт боғламаларини яхшилаши керакдек. Аслида эса мунтазам тирбандликлар, жамоат транспорти воситалари етишмовчилиги гигаполислар ичида ҳаракатланишни қийинлаштирмоқда.

    Бошқа муаммолар қаторида мобил алоқанинг, электр таъминотининг катта босим оқибатида узилиб қолиши, оддий болалар майдончалари учун ҳам ер етишмаслиги саналди.

    Нима бўлганда ҳам, супершаҳарлар ёки гигаполислар замонавий урбанистик тараққиёт трендига айланди. У келажакда қандай оқибатларга олиб келишини вақт кўрсатади.

    24.11.2017, 08:43   Изоҳ (0)   13257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёқутистондаги Оймякон қишлоғида болалар 50 даража совуқда мактабга кетди

    24.11.2017, 08:39

    Россиялик эксперт: АҚШ Сурияда бир неча минг ҳарбий хизматчисини қолдириши мумкин

    23.11.2017, 23:45

    БМТ бош котиби: Дунёдаги ҳар учинчи аёл зўравонликка дуч келмоқда

    23.11.2017, 23:36

    Бангладеш ва Мьянма рохинжа қочоқларининг ватанига қайтиши ҳақидаги келишувни имзолади

    23.11.2017, 22:55

    Афғонистон Россияни «Толибон» билан алоқаларидан уларни музокараларга ундашда фойдаланишга чақирди

    23.11.2017, 22:05

    Афғонистон президенти маслаҳатчиси: Мамлакатда ИШИД асосан «Ўзбекистон ислом ҳаракати» вакилларидан иборат

    23.11.2017, 21:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.